АсосийJamiyat

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво сезиларли даражада салқинлаши кутилмоқда

'Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво сезиларли даражада салқинлаши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво сезиларли даражада салқинлаши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон гидрометерология хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун ва эртага Ўзбекистонда қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Термометр устуни кундуз кунлари 32-34° гача кўтарилади, маълумотга кўра, бу ушбу кунлар меъёридан 4-6° юқори ҳисобланади.

Якшанба куни эса республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ҳаво массаларининг кириб келиши сақланиб туради, кечаси ҳарорат 15-17° ни, кундуз куни 35-37° ни ташкил этади. Якшанба куни республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши бошланади. Кечга томон Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12° гача, кундуз куни 20-25° гача пасаяди.

Душанба куни салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Республика бўйича ҳарорат фони кескин пасаяди ва ҳафтанинг биринчи ярми давомида кундуз кунги ҳаво ҳарорати 23-27°, кечаси 12-15° атрофида бўлади.

26-27 сентябрь кунларида салқин ҳаво массасининг кириб келишида булутли қатламлар кўпаяди ва баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳароратининг янада пасайиши кутилмоқда.

Бошқа янгиликлар