Тошкентда ўзаро урушиб қолган болаларни ажратигани чиққат ота-оналар ҳам жанжаллашиб қолди. Ушбу ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган ва айни пайтда пойтах ИИББ ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Учтепа тумани Чилонзор-15 мавзесида ёш болалар ўзаро жанжаллашиб қолган. Уларни ажратишга чиққан яқинлари 51 ёшли Лилия Я., унинг қизи 26 ёшли Диана И. ва 32 ёшли Барнохон Р., унинг турмуш ўртоғи 40 ёшли Жамшид Р. лар ўртасида эса можаро юзага келган. Катталар бир-бирини ҳақорат қилиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини бузишган.
Шундан сўнг Лилия Я. Учтепа тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилган. Унинг аризаси юзасидан ўтказилган текширув натижаси бўйича Лилия Я., Диана И., Барнохон Р., Жамшид Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилишлик учун туман судига тақдим этилган.
Шунингдек, ўзаро жанжаллашган болалардан ҳеч ким суд тиббий экспертизадан ўтмаганлиги маълум қилинди.






