Сўнгги 5 йилда электр энергия истеъмоли бир ярим баробарга ошгани боис, унинг таъминотини яхшилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади. Ҳозирги кунда Самарқанд вилоятдаги электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари талабнинг атиги 2 фоизини қоплайди. Бу ҳақда Самарқанд вилоятида Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишдан “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов хабар бермоқда.
Юқоридаги ҳолатни ҳисобга олиб, келгуси икки йилда Нуробод, Каттақўрғон ва Тойлоқ туманларида жами қуввати 400 Мега-Ваттли қуёш электр станциялари ва кичик ГЭСлар ишга туширилади. Натижада, 600 минг нафар аҳоли ва 2,5 мингдан зиёд корхоналарни таъминлаш учун етарли бўлган қўшимча электр энергияси ишлаб чиқарилади. 6 минг километр тармоқлар, 500 кило-Вольтли нимстанция, 2 мингта трансформатор ва 61 мингта эски симёғочлар тўлиқ янгиланади.