АсосийJamiyat

Акмал Бурханов: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги кўрсаткичлари ошиб бормоқда.

'Акмал Бурханов: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги кўрсаткичлари ошиб бормоқда.'ning rasmi

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурхановнинг “Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказувчи жиноятларни тергов қилиш натижаларини комплекс таҳлил этиш тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.

Эшитувда Агентлик томонидан 2020 йил ва 2021 йилнинг биринчи ярмида очиқ суд жараёнларида кўриб чиқилган 55 та жиноят иши ўрганилганлиги қайд этилиб, ушбу жиноят ишларининг 15 таси фирибгарлик, 18 таси ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш, 2 таси порахўрлик, 20 таси бошқарув тартибига қарши қаратилган жиноятлар эканлиги таъкидланди. 

"Ислоҳотлар натижасида, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг
ва индекслардаги кўрсаткичлари ошиб бормоқда.

Жумладан, 2021 йил январь ойида эълон қилинган “Transparency International” халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан 2020 йил бўйича “Коррупцияни қабул қилиш индекси” рейтингида Ўзбекистон 180 та давлат орасида 146 ўринни эгаллаб 7 поғонага кўтарилди,
2019 йилда Ўзбекистон 153 ўринни эгаллаган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 158-ўринни ташкил этган. Ўзбекистон икки йил ичида 12 поғона кўтарилиб, Марказий Осиё минтақасида коррупцияга қарши курашишда энг барқарор кўрсаткични намойиш этмоқда",– деди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов. 

Бошқа янгиликлар