АсосийJamiyat

Нукусда 4 та уйда ёнғин содир бўлди

'Нукусда 4 та уйда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Кеча, 24 сентябрь куни Қорақолпоғистоннинг Нукус шаҳрида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.  

Қайд этилишича, соат 15:45 да Нукус шаҳрининг Қумовул маҳалласи Чегинбаев кўчасида жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра 7 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 15:47 да етиб бориб, ёнғинни 17:05 да тўлиқ бартараф этган. 
  
Ёнғин оқибатида бир бирига туташ қурилган 4 та уйнинг таҳминан 357 кв.м. майдонда томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган.  
  
Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар