АсосийJamiyat

Россияда қийин аҳволда қолган 6 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтарилди

'Россияда қийин аҳволда қолган 6 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Жорий ҳафта давомида хорижда мураккаб молиявий аҳволда қолган ва меҳнат қобилиятини йўқотган 6 нафар фуқаро Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва мамлакатимизнинг хориждаги консуллик идоралари кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.

Маълум қилинишича, самарқандлик А.Қ. 2020 йил март ойида Россиянинг Томск шаҳрига ишлаш мақсадида боради ва саломатлиги ёмонлашганлиги сабабли меҳнат қобилиятини йўқотади. Ушбу фуқаро Агентлик ташаббуси ва ҳомийлар кўмагида даволаниш билан боғлиқ харажати, озиқ-овқат ва вақтинчалик яшаш жойи билан таъминланди. Шунингдек, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 22 сентябрь куни Навосибирск-Тошкент йўналишида Ватанга қайтарилди.

59 ёшли фарғоналик У.Ю. жорий йилнинг август ойида ишлаш мақсадида Россияга бориб, соғлиги ёмонлашади ва меҳнат қобилиятини йўқотади. Агентлик томонидан ҳомийлар жалб қилиниб, 24 сентябрь куни Санкт-Петербург-Фарғона йўналишида Ўзбекистонга қайтиб келди.

Асли Наманган вилоятидан бўлган А.И. жорий йилда Россиянинг Навосибирск шаҳридаги қурилиш объектида ишлаш мақсадида кетган, касалликка учраб, ишсиз қолган. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Агентлик кўмагида Новосибирск-Тошкент йўналишидаги авиарейс билан Ватанга қайтарилди.

Андижонлик Ж.Т. 2019 йилда қурилиш соҳасида ишлаш мақсадида Россиянинг Новосибирск шаҳрига бориб, муқим иш жойларида ишлолмаганлиги сабабли молиявий қийин аҳволда қолган. Фуқарога Агентлик кўмагида ҳомийлар жалб қилинган ҳолда Новосибирск-Андижон йўналишидаги авиарейс билан Ўзбекистонга қайтиш учун авиа чипта ташкил қилинди.

51 ёшли навоийлик И.П. Россиянинг Новосибирск шаҳрига соғлиги ёмонлашиши натижасида молиявий қийин аҳволда қолади. Агентлик ташаббуси билан сахий инсонлар кўмагида Ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Қашқадарёлик М.М. жорий йилда ижтимоий тармоқдаги эълон асосида Украинанинг Киев шаҳрига бориб, таклиф этилган компания билан келишолмай молиявий қийин аҳволда қолади. Ўзбекистоннинг Украинадаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда 22 сентябрь куни Киев-Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтишига кўмаклашилди.

    Бошқа янгиликлар