АсосийJamiyat

ИИВ Тошкентдаги кўп қаватли уйда яшовчи икки нафар фуқаро ўртасидаги жанжални миллатлараро низо сифатида кўрсатишга уринаётганларни огоҳлантирди

'ИИВ Тошкентдаги кўп қаватли уйда яшовчи икки нафар фуқаро ўртасидаги жанжални миллатлараро низо сифатида кўрсатишга уринаётганларни огоҳлантирди'ning rasmi

Шу йилнинг 12 сентябр куни ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйда яшовчи икки нафар фуқаро ўртасида жанжал чиққанлиги ҳақидаги видео тарқалди.  

Ҳолат бўйича ички ишлар органлари томонидан зудлик билан қонуний чоралар кўрилиб бу ҳақда жамоатчилик xabardor etildi.

Бироқ, ҳозирда шундай вазият кузатилмоқдаки, айрим шахслар ва ижтимоий тармоқ фаоллари мазкур маиший  зиддиятни миллатлараро низо сифатида кўрсатишга уринмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат берди. 

Унда айтилишича, ушбу маиший низо айрим деструктив кайфиятдаги фуқаролар ва ижтимоий тармоқлар фаоллари томонидан худдики миллатчилик асосига эгадек кўрсатиб тарқатилиши Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат назорати тўғрисида”ги Қонуни талабларининг бевосита бузилиши ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий қарашлари ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга.

Фуқаролар ўртасида юзага келган низолар фақат ҳуқуқий тартибда ҳал этилади.  

Эслатиб ўтамиз, миллий, ирқий, этник ёҳуд диний масалаларда адоватни қўзғатувчи ахборотларни тарқатиш маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.  

    Бошқа янгиликлар