Куни кеча, 24 сентябр куни соат 11:46 да Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Навоий шахар “Гулзор” МФЙ Низомий кўчасидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳамда уйда ёш бола қолганлиги тўғрисида ташвишли хабар келиб тушган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Мазкур хабар асосида қутқарувчилар дарҳол махсус техникалар ёрдамида хонадон эшигини очиб, уй эгасининг 2012 йилда туғилган ўғлини тутун қоплаган хона ичидан ҳушсиз ҳолатда қутқариб олиб чиқишган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширишган.
Ёнғинга 2 та ёнғин-қутқарув гуруҳи ва 1 та автонарвон техникалари жалб қилинган. Ёнғин соат 11:53 да тўлиқ бартаф этилган, ёнғин оқибатида хонадонинг 10 кв.м майдонида уй жихозлари ёниб зарарланган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида хонадоннинг 45 кв.м. майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Бугун, 25 сентябръ куни шифохонада боланинг аҳволи яхшиланганлиги сабабли онаси бағрига соғ-саломат топширилган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.






