Бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Республиканинг шимолий ҳудудларида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ушбу вилоятларга салқин ҳаво кириб келиши бошланади. Кечга томон Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 32-37° ни, шимолда 22-27° ни ташкил этади.
Пойтахтимизда кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво 34-36° гача исийди.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-27° бўлади.






