АсосийJamiyat

Америкалик таниқли актёр Стивен Сигал Тошкентга келади

'Америкалик таниқли актёр Стивен Сигал Тошкентга келади'ning rasmi

Кинематография агентлиги томонидан 28 сентябрдан 3 октябрга қадар ўтказилаётган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалида 30 га яқин мамлакатдан таниқли киноюлдузлар иштирок этади. 

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилишича, улар орасида  америкалик таниқли актёр, кинопродюсер, сценарист, кинорежиссёр Стивен Сигал ҳам Тошкентга ташриф буюради.  

Стивен Сигал Тошкент халқаро кинофестивалининг фахрий меҳмони бўлиб, у  Самарқанд вилоятидаги янги Family Park кинотеатрини очилиш маросимида иштирок этади.  

Актёр фестиваль доирасида киноактёрлик ва режиссура бўйича бир қатор маҳорат дарсларини ўтади.  

Эслатиб ўтамиз, «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали 28 сентябрдан 3 октябргача ўтказилади.

 

    Бошқа янгиликлар