1

Наманганда "Одноклассники" орқали террорчилар таъсирига тушиб қолиб, уларнинг материалларини тарқатган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 26.09.2021, 15:21
Теглар: Одноклассники, террорчилар
Наманганда "Одноклассники" орқали террорчилар таъсирига тушиб қолиб, уларнинг материалларини тарқатган шахс ушланди

Наманганда "Одноклассники" орқали террорчилар таъсирига тушиб қолиб, уларнинг материалларини тарқатган шахс ушланди.

Бу ҳақда  вилоят ИИБ хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази ҳамда Наманган вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан тезкор-техник тадбирлар олиб борилган.

Мазкур тадбир давомида "Одноклассники" ижтимоий тармоғидаги фойдаланувчи "Имом ал-Бухорий катибаси" номли халқаро террорчилик гуруҳи фаолиятини қўллаб-қувватловчи ғоялар қайд этилган видеоматериалларни ўз саҳифасига жойлаштиргани аниқланади.

Олинган маълумотни текшириш учун ўтказилган тадбирлар давомида "Одноклассники" ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Наманган вилоятида яшовчи 24 ёшли фуқаро И.А. экани аён бўлади ва у тадбир давомида қўлга олинади.

Аниқланган ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро И.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1