АсосийJamiyat

Ўзбекистон 8 ой ичида хориждан 236 624 дона мобил телефон импорт қилган

'Ўзбекистон 8 ой ичида хориждан 236 624 дона мобил телефон импорт қилган'ning rasmi

Ўзбекистон 8 ой ичида хориждан 236 624 дона мобил телефон импорт қилган.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Унга кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон хориждан қиймати 117,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1,6 млн. дона мобил телефон импорт қилган.

Ушбу қиймат ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 1,2 млн. донага ошган.  

Қайд этилишича, Ўзбекистон 12 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган ва улар энг кўп импорт қилинган давлатлар қуйидагилар:

  • Хитой – 63 млн.
  • Вьетнам – 41,4 млн.
  • Ҳиндистон – 5,9 млн.
  • Қозоғистон – 5,5 млн.
  • БАА – 960 минг  
  • Германия – 647 минг  
  • Корея – 60 минг
  • Россия – 18 минг АҚШ долларини ташкил қилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар