Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон хорижга қиймати 19,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 69,7 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.
Бу йил етиштирилган қовун ва тарвузлар 20 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган бўлиб, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,5 минг тоннага камайган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида хорижий давлатларга қовун ва тарвуз экспорт қилган ҳудудлар қуйидагилар:
- Хоразм вилояти – 10,2 минг тонна;
- Жиззах вилояти – 8,5 минг тонна;
- Сирдарё вилояти – 8,1 минг тонна;
- Фарғона вилояти – 8,1 минг тонна;
- Тошкент вилояти – 7,7 минг тонна;
- Қорақалпоғистон Р. – 7,7 минг тонна;
- Андижон вилояти – 7,6 минг тонна;
- Наманган вилояти – 3,5 минг тонна;
- Қашқадарё вилояти – 2,2 минг тонна;
- Самарқанд вилояти – 2,0 минг тонна;
- Сурхондарё вилояти – 1,9 минг тонна;
- Тошкент шаҳри – 1,4 минг тонна;
- Бухоро вилояти – 471,0 тонна;
- Навоий вилояти – 187,6 тоннани ташкил қилган.