АсосийJamiyat

"Ишонч билдирилса..." Алишер Қодиров шов-шув бўлган баннери мажбурлаб олиб ташлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

'"Ишонч билдирилса..." Алишер Қодиров шов-шув бўлган баннери мажбурлаб олиб ташлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди'ning rasmi

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон президентлигига номзод Алишер Қодиров билан боғлиқ хабар тарқалди. Унга кўра, сал аввал сайловолди тарғиботи сифатида чиқарилган номзоднинг баннери, эндиликда тақиққа учрагани айтилмоқда. 

Маълумки, республика бўйлаб ўрналиган баннерларда "Президентликка Алишер Қодир" жумласи билан креатив ёндашувдаги суратлар акс этган эди. Шундан сўнг омма ичида бу катта қизиқиш ва муҳокамаларга сабаб бўлди. Сўнгги кунларда эса номзоднинг ушбу кўринишдаги тарғибот баннери олиб ташланаётгани ҳақидаги хабарлар турли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан сўроққа олиняпти. 

Шунингдек, "Президентликка Алишер Қодир" ўрнига эндиликда "Овоз беринг! Алишер Қодиров" жумлалари акс этган. Ҳолат айниқса блогерлар ва ОАВ вакилларида турли фиклар пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. 

Шуни инобатга олиб номзоднинг ўзи ҳолатга ўз изоҳини берди:

"Тарғибот баннерларимизни мажбурлаб алмаштиришмоқда деган гаплар пайдо бўлмоқда.  

Бундай эмас азизлар. Биз буни режалаштирган эдик: оқни оқ деймиз, қорани қора!  

Ишонч билдирилса, Ўзбекистон равнақи ва ўзбек халқи фаровонлиги учун боримни беришга тайёрман", - дейилади президентликка номзод Алишер Қодировнинг қисқа изоҳида. 

    Бошқа янгиликлар