1

Тошкентда ЙПХ ходимлари ҳайдовчига нега "куч ишлатди"?

ЖАМИЯТ 27.09.2021, 10:56
Теглар: йпх ходими
Тошкентда ЙПХ ходимлари ҳайдовчига нега "куч ишлатди"?

 Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимлари Спарк ҳайдовчисига куч ишлатганлиги билан боғлиқ хабар тарқалди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 19:40 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Фурқат ва Бешёғоч кўчалари кесишган чорраҳа яқинида, "Magic city" истироҳат боғи олдида тўхтаб турган "Спарк" русумли автомобиль ҳайдовчисига ЙПХ ходими мазкур жойда тўхтаб туриш мумкин эмаслигини, тирбандлик юзага келаётганлигини тушунтирган вақтда ҳайдовчи А.Э. такси фаолияти билан шуғулланишини айтиб ходимга эътироз билдиради. 

ЙПХ ходими ҳайдовчидан қоидаларга риоя қилишини сўраган вақтда ҳайдовчи автомобилини қўзғатмаслигини маълум қилган ва ўзаро тортишувли вазият юзага келган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабларини бажармаган. Жараёнга бошқа ЙПХ ходимлари ҳам аралашган. Фуқаро А.Э. туман ИИО ФМБга олиб борилган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Маълумотларга кўра, 2021 йил 22 сентябрь куни тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди томонидан ўрганилиб, фуқаро А.Э. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183 ҳамда 194-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

Шарҳлар

ЙПХ ходимини машина "капот"и устида судраб кетган ҳайдовчи қамоққа олинди

28.09.2021, 10:40

Аввалроқ Сурхондарёда "Lacetti" ҳайдовчиси машинасида ЙПХ ходимини "судраб" кетгани ҳақида ёзган эдик. Унда ўзбошимча ҳайдовчининг тўхташ ишорасига амал қилмай, автомашина "капот"и устига ЙПХ ходимини ортган ҳолатда...
"Фуқаро ва ЙПХ ходими ўртасида жанжал" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан қўшимча маълумот берилди

03.09.2021, 17:14

Ижтимоий тармоқда "Фуқаро ва ЙПХ ходими ўртасида жанжал" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходими томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида маълумот...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1