Афғонистон чегарасида наманганлик аскар ҳалок бўлди - Президент

ЖАМИЯТ 27.09.2021, 14:10
Афғонистон чегарасида наманганлик аскар ҳалок бўлди - Президент

Бу ҳақда Наманган вилоятига ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилинди. 

“Афғонистондаги ҳолат ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак. Чегарадаги вазият ҳар куни диққат марказимизда. Ҳеч кимга сарҳадларимизга дахл қилишга йўл қўймаймиз. Чунки Ўзбекистонда қонун устувор, жазо муқаррар. Куни кеча ҳам давлатимиз чегарасини бузиб ўтишга уриниш бўлди. Бир наркобарон ҳаракат қилди. Лекин биз дахлсизлик масаласида позициямиз қатъий, керак бўлса, чегарамизни ҳимоя қилиш учун қурол ишлатамиз. Кечаги вазиятда ҳам ўз вазифасини шараф билан бажарган бир аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди. У шу юрт фарзанди – наманганлик эди”, - деди давлат раҳбари. 

Ташриф давом этяпти. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1