Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида Lacetti автомобили иштирокида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ маълум қилишича, воқеа 24 июль куни соат 06:30 атрофида Д006 Тошкент Чирчиқ Чимён автомобиль йўлининг 27 километрида содир бўлган.
Маълум бўлишича, 1995 йилда туғилган A.D. Lacetti автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтда рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган.
Оқибатда 31 ёшли ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Автомобилда бўлган йўловчилар эса турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага етказилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






