АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда 50 ёшли аёл автобус йўлига ётиб олди

ИИББ маълумотига кўра, фуқаро билан суҳбат давомида унинг спиртли ичимлик таъсирида бўлгани аниқланган.

'Тошкентда 50 ёшли аёл автобус йўлига ётиб олди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида маст ҳолатдаги 50 ёшли аёл автобус ҳаракатига тўсқинлик қилди. У йўлнинг қатнов қисмига ётиб олган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа 25 июль куни соат тахминан 08:00 ларда Яшнобод тумани Бешариқ кўчасида содир бўлган. 1976 йилда туғилган Е.А. исмли фуқаро маст ҳолатда йўл ўртасига ётиб олган.

Тарқалган видеоларда аёл йўлда ётгани, автобус ҳайдовчиси эса бир муддат тўхтаб, кейин орқага ҳаракатланиб уни айланиб ўтгани акс этган.

ИИББ маълумотига кўра, фуқаро билан суҳбат давомида унинг спиртли ичимлик таъсирида бўлгани аниқланган. Шундан сўнг у ички ишлар ва тиббиёт ходимлари томонидан 4-сон шаҳар клиник шифохонаси ҳузуридаги ҳушёрхонага олиб борилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув якунига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қарор қабул қилиниши айтилган.

    Бошқа янгиликлар