Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 6 ёшли ўғлини сотаётган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, аёл 6 ёшли ўғлини 8–10 йилдан бери фарзанд кўрмаган оилага 6 минг АҚШ долларга сотмоқчи бўлади. Аёлнинг айтишича, унинг ўз уйи йўқ, ўгай онасиникида яшйди. Шу сабаб уй олиш учун боласини сотганини айтган. Аёлнинг 3 нафар фарзанди бўлган.
Иш жиноят ишлари бўйича судда кўриб чиқилган. Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан кодекснинг 57-моддасини қўлланиб, аёлга нисбатан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.