1

Сурхондарёда "Lacetti" ҳайдовчиси машинасида ЙПХ ходимини "судраб" кетди

ЖИНОЯТ 27.09.2021, 20:14
Теглар: Lacetti
Сурхондарёда "Lacetti" ҳайдовчиси машинасида ЙПХ ходимини "судраб" кетди

Ижтимоий тармоқларда "Яна бир ЙПХ ходими капот устида судраб кетилди" сарлавҳаси остида видео тарқалди. Унда ўзбошимча ҳайдовчининг тўхташ ишорасига амал қилмай, автомашина "капот"и устига ЙПХ ходимини ортган ҳолатда ҳаракатлангани тасвирланган.

Юзага келган ушбу вазият юзасидан ЙҲХББ ҳам маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 сентябрь куни Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, "Сурхон соҳили" МФЙ ҳудудида ЙПХ ходими  йўлнинг қатнов қисмига тўхтаган "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчисининг ёнига бориб, ўзини таништириб, тўхташ қоидасини бузганлигини айтиб тегишли ҳужжатларини тақдим қилишини сўраган. Ҳайдовчи ходимнинг талабини бажармасдан, автомобилини инспекторнинг устига бошқарган. Ходим қочишга улгурмасдан автомобилнинг капот қисмида осилиб қолган. Автомобиль тахминан 3,4 километр масофагача ҳаракатлангандан сўнг, ходим ерга қулаб тушган.  

Шундан кейин ЙПХ ходими тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани таъкидланмоқда.

Шарҳлар

Қаршида "Lacetti" ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборди (видео)

20.09.2021, 10:33

Қаршида "Lacetti" ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборди.Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.Унга кўра, жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 12:05 ларда,...
Қашқадарёда "Isuzu"га урилган "Lacetti" ёниб кетди. 4 киши ҳалок бўлди

05.08.2021, 18:44

Деҳқонобод туманида Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Ласетти Хоразм вилоятида яшовчи ҳайдовчи бошқариб келаётган Isuzu юк машинаси билан тўқнашди. Келиб чиққан ёнғин натижасида Ласетти автомобилидаги...
Фарғонада «Lacetti» белгиланмаган жойдан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб юборди(видео)

10.04.2021, 19:07

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 9 апрель куни «Lacetti» белгиланмаган жойдан ўтаётган велосипедчини босиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.Маълум...
Чилонзорда “LACETTI” ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши ЙТҲга олиб келди

11.11.2020, 20:29

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 18:50 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасидаги автомобиль кўприги устида, ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Л.А....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1