Омбудсман қийноққа солиш ҳолатларини ўрганиш мақсадида Хоразмдаги айрим ҳудудларни кўздан кечирди.
Бу ҳақда унинг ахборот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, Хоразмдаги қуйидаги объектлар мониторинг қилинган:
- 11-сонли тергов ҳибсхонаси;
- Хоразм вилояти ИИБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхона;
- Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази;
- Вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонаси;
- Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилоят филиали;
- Вилоят жиноят судларидаги судланувчиларни вақтинча сақлаш хоналари.