АсосийJamiyat

Олтиариқдаги пахта қабул қилиш пунктида ёнғин чиқди

'Олтиариқдаги пахта қабул қилиш пунктида ёнғин чиқди'ning rasmi

Олтиариқдаги пахта қабул қилиш пунктида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Қайт этилишича, 2021 йил 27 сентябрь куни соат 13:27да Олтиариқ тумани "Полосон" МФЙ, Марғилон кўчасида жойлашган пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушади.

Воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:35 да етиб боради, соат 14:00 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 14:34 да батамом ўчирилган.

Маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шу ўринда, ФВВ: "Ҳурматли фуқаролар, пахта тез аланга олувчи хомашёдир. Мавсумни ҳар томонлама беталофат ўтказишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этинг",– дея аҳолига мурожаат қилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар