1

Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги сув, электр, тиббиёт соҳасида кутилаётган ўзгаришларга тўхталиб ўтди

ЖАМИЯТ 28.09.2021, 14:39
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги сув, электр, тиббиёт соҳасида кутилаётган ўзгаришларга тўхталиб ўтди

Бироз аввал Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятидаги мавжуд муаммоларни санаб ўтгани ҳақида маълумот берган эдик. Шундан сўнг президент вилоятдаги турли соҳаларда қилиниши кутилаётган ишлар юзасидан ҳам тўхталиб ўтди.

– Келгуси беш йилда  “Обод қишлоқ”  ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида  150 та қишлоқ ва 40 та маҳаллани  ободонлаштириш чоралари кўрилади. Бунга 1 триллион 860 миллиард сўм маблағ ажратилади.  

– Ёзёвон,  Сўх,  Қўштепа ва Фурқат туманларининг  шароити оғир 57 та маҳалласида  қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришга  32 миллион доллар маблағ ажратилади.  

– Келгуси йилдан ҳар бир туман ва шаҳар бюджетининг камида 5 фоизи  аҳоли мурожаатларига мувофиқ,  энг долзарб муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилади.

Уй-жой масаласи

– Келгуси беш йилда жами 30 минг квартирали 700 та кўп қаватли уйлар қурилади. Бу – олдинги йилларга нисбатан  3 баробар кўп, дегани. Бунда 2,5 мингта уй-жой  оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ёлғиз аёллар,  эҳтиёжманд оилалар  ва ногиронлиги бўлган фуқароларга берилади. Шунингдек, келгуси беш йилда  14 мингдан зиёд оилага  ипотека кредити бўйича  680 миллиард сўмлик субсидия ажратилади.

Шу билан бирга, вилоят ҳудудларидаги эскирган 200 та 2-3 қаватли уйлар ўрнида, реновация дастурлари асосида  7-12 қаватли уй-жойлар қурилади. Бағдод тумани “Гулистон” маҳалласида  барпо қилинган шаҳарча намунаси асосида, Ёзёвон,Олтиариқ ва Фарғона туманларида ҳам камида 4-5 минг хонадонли “йўлдош” шаҳарчалар бунёд этилади.

Сув, оқова, электр таъминоти

– Келгуси беш йилда Фарғона вилоятида  ичимлик суви билан таъминлаш даражаси  69 фоиздан 90 фоизга етказилади.  

– Электр таъминотини яхшилаш мақсадида  7 минг километр электр тармоқлари  ва 2 мингта трансформатор янгиланади. Бунга 1 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтирилади.

– Электр, сув, канализация, иссиқлик таъминоти ва йўл инфратузилмаларини яхшилашга жами 10 триллион сўм йўналтирилади.

Тиббиёт тизими

– Бу учун  фақатгина давлат бюджетидан  келгуси беш йилда 5 триллион сўм ажратилади.

– 22 та янги оилавий шифокорлик пункти ва 10 та оилавий поликлиника барпо этилади ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланади.

– бирламчи бўғинга  қўшимча 1,5 мингта штат ажратилади.

– бирламчи тиббий хизматда дори воситалари  ва тиббий буюмлар харид қилиш учун ажратиладиган маблағлар  3 баробарга оширилади. Бунинг учун бюджетдан ҳар йили камида  50 миллиард сўмдан ажратилади.

– вилоятнинг 40 ёшдан ошган 1 миллионга яқин аҳолиси ўртасида  юрак-қон томир ва диабет касалликлари бўйича  манзилли скрининг текширувлари ўтказилади.

– Бағдод, Ёзёвон туманлари  ва Қўқон шаҳрида туманлараро шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари  ташкил этилади.

– Фарғона шаҳрида – 2 та,  Қўқон, Марғилон шаҳарлари  ҳамда Бешариқ туманида – 1 тадан туманлараро перинатал марказлар ташкил этилади.

– Қува,  Бувайда,  Олтиариқ,  Фарғона,  Ўзбекистон,  Қўштепа,  Риштон ва Тошлоқ туманлари тиббиёт бирлашмалари лапароскопик ускуналар билан таъминланиб,  каминвазив операциялар ўтказиш йўлга қўйилади.

– 120 ўрин жойга эга бўлган  Болалар тиббий реабилитация маркази ташкил этилади.

– вилоятнинг ҳар бир шаҳар  ва туман поликлиникаларида  болалар бўлимлари фаолияти қайта тикланади,  шифохоналарда эса болалар реанимацияси  ташкил этилади.

– Фарғонада,  водийда ягона Болалар кардио-хирургия маркази ташкил этилиб,  туғма юрак нуқсони бор,  юқори технологик операцияга муҳтож болаларни  замонавий эндоваскуляр йўл билан  хирургик даволаш йўлга қўйилади. Бу борада барча даволаш амалиётлари  бюджет ҳисобидан амалга оширилади.

– вилоятда  мингдан зиёд беморлар буйрак етишмовчилиги бўйича  назоратда турганини инобатга олиб,  Нефрология марказининг филиали ташкил этилади  ва буйрак трансплантацияси йўлга қўйилади. Шунингдек, гемодиализ ускуналари 2-3 баробарга кўпайтирилади.  

– вилоятда Ҳиндистон билан ҳамкорликда Эндокринология маркази ташкил этилади.  

– Давлат-хусусий шериклик асосида,  вилоят кўптармоқли тиббиёт маркази негизида  барча хирургик хизматларни бир жойни ўзида ташкил этувчи  замонавий тиббиёт кластери барпо этилади.

 

Сардорбек Раҳмонқулов, йиғилишдан махсус

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1