1

Тезкор хабар: Ўзбекистонда 12 ёшдан ошган болалар ҳам COVID-19га қарши эмланади

ЖАМИЯТ 28.09.2021, 14:50
Теглар: ССВ
Тезкор хабар: Ўзбекистонда 12 ёшдан ошган  болалар ҳам COVID-19га қарши эмланади

Эндиликда мамлакатимизда 12 ёшдан катта болалар COVID-19га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланишга рухсат берилди.

Коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг 12-15 ёшдаги болаларда ўтказилган клиник синовларининг натижалари мазкур вакцинанинг юқори даражада самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатди.  

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 12 ёшдан юқори болаларни ва ўсмирларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш тавсия этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш имконияти мавжуд.  

Юртимизда ҳам 12 ёшдан катта болалар шифокор кўригидан ўтгач, коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланишлари мумкин.  

Эслатиб ўтамиз, шу йил 13 сентябрь куни мамлакатимизга 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинган.  

Айни кунгача мамлакатимизда жами 19 969 345 доза вакцинадан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 283 645 нафарни ташкил қилмоқда.

Шарҳлар

Сўнгги бир кунда Ўзбекистонда коронавирусдан кунлик касалланиш сони ортди, тўрт киши вафот этди

22.01.2022, 10:20

Кеча юртимизда қарийб 1400 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди.  Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 2022 йил 21 январь ҳолатига...
Тез тиббий ёрдам бўйича чақирувларга етиб бориш ўртача вақти неча дақиқага қисқаргани маълум қилинди

01.01.2022, 22:53

Тез тиббий ёрдам хизмати — тиббиётнинг яна бир муҳим бўғини. Кейинги йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази таркибидаги ушбу хизматда битта чақириққа дори-дармон учун...
Ўзбекистонда яна 209 нафар кишида коронавирус аниқланди, 3 бемор вафот этди

02.12.2021, 10:11

Кеча Ўзбекистонда яна 210 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, касалликдан 3 нафар бемор вафот этди.ССВнинг маълумот беришича, 2021 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда...
ССВ: Грипп "беозор" касаллик эмас

11.10.2021, 19:14

Маълумки, грипп ва ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиш даври куз-қиш мавсумига тўғри келади. Бу пайтда, айниқса, иммунитети суст болалар, кекса ёшдаги кишилар, ҳомиладорлик ҳамда сурункали...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1