Ўзбекистонда 2021 йилнинг олти ойида 2544 нафар мансабдор шахс коррупция билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилган. Давлат ва жамиятга етказилган зарар ҳозирча 592 млрд сўм. Бу ҳақда депутут Расул Кушербаев ўз телеграм саҳифасида ёзмоқда.
"Бу рекорд кўрсаткич! Чунки, 2020 йил давомида 1723 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилиб, давлат ва жамиятга етказилган зарар 500 млрд сўмни ташкил этган эди",–дейди депутат.
Кушербаевнинг фикрича, бундан иккита хулоса келиб чиқади:
биринчиси, ўтган йиллар давомида ҳам коррурция ҳолатлари кўп бўлса-да, уни фош этиш кўрсаткичи кам бўлиб, яширишга ҳаракат қилинган;
иккинчиси, 2021 йилда мансабдорларнинг коррупцияга мойиллиги сони кескин ошган ва бу уларга коррупция билан шуғулланишга шароит яратиб қўйилаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Маълумотлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ахборотини эшитишга бағишланган тадбирида эълон қилинган.