тошкентда "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан 28 сентябр куни соат 17.30дан 22.00 гача бир неча кўчаларда ҳаракатланиш чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Хабарга кўра, Шайхонтоҳур тумани А.Навоий - Абай кўчалари кесишган чорраҳасидан А.Навоий - Лабзак кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган оралиқда ҳаракат чекланади.