1

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда

ЖАМИЯТ 29.09.2021, 12:32
Теглар: об-ҳаво
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда

30 сентябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 1-3 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига Волга бўйи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.

Қайд этилишича, 1-3 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари аста-секин 3-8° илиқгача, кундуз кунлари 12-17° илиқгача, шимолда кечалари 0-5° илиқгача, кундуз кунлари 10-15° илиқгача пасаяди.

1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда, 3 октябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, 2-3 октябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.

"30 сентябрда ва 1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда",–дейилади хабарда.

Шарҳлар

Ўзбекистонда ҳарорат 43 даражага кўтарилади

12.07.2022, 19:52

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 13-16 июль кунлари учун кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИҲаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди....
Ўзбекистонда байрам ва дам олиш кунлари ҳарорат иқлимий меъёрлардан паст бўлади — "Ўзгидромет"

08.07.2022, 11:54

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати байрам ва дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.  Унга кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво...
Бу ҳафта иссиқ чекинадими? "Ўзгидромет" ҳафталик об-ҳавони эълон қилди

04.07.2022, 11:55

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати жорий ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълум қилинишича, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат...
Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 42 даражага кўтарилади

24.06.2022, 08:38

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмтаи хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1