АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ДХА томонидан 49 та давлат хизмати бепул кўрсатилмоқда

'Ўзбекистонда ДХА томонидан 49 та давлат хизмати бепул кўрсатилмоқда'ning rasmi

Бугун 29 сентябрь куни АОКАда Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев ва бошқа мутасаддилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Даракчи" мухбирининг мазкур йиғилишдан хабар қилишича, Ўзбекистонда ДХА томонидан 49 та давлат хизмати бепул кўрсатилмоқда.

Шунингдек, ҳудудлардаги ДХМда 157 турдаги давлат хизмати кўрсатилади (4 бараварга ошган);

  • 49 та давлат хизмати бепул кўрсатилмоқда;
  • Талаб этиладиган ҳужжатлар сони 95 тага камайтирилди, хизмат кўрсатиш муддати 228 кунга қисқартирилди;
  • Тадбиркорлик соҳасида лицензия, рухсат бериш ҳамда хабардор қилиш тартибларини амалга ошириш имконини берувчи «Лицензия» ахборот тизими ишлаб чиқилиб, фаолияти йўлга қўйилди;
  • 18 турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинди;
  • давлат хизматларидан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган тўловлар соддалаштирилган тартибда бир иш куни ичида қайтарилиши йўлга қўйилди;
  • 8 та Давлат хизматлари учун ундириладиган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа тўловлар миқдори камайтирилмоқда;
  • 59 турдаги давлат хизматларининг муддатлари қисқартирилмоқда;
  •  15 турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар