Аввалроқ, Ўзбекистондаги Олий таълим муассасаларида супер контрактнинг минимал миқдорлари белгилангани ҳақида хабар берган эдик.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) сиртқи ёки кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ҳам 10 фоиз чегирма берилади.
"Кўпчилик талабалар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари ректорларининг мурожаатларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи ёки кечки таълим шакли бўйича базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ва таҳсил олаётган ҳамда 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) талабаларга 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) берилиши белгиланди",–дейилади хабарда.
Маълумот учун: Ўзбекистон ОТМларининг 2021/2022-ўқув йили учун тўлов-контракт пули миқдорлари қуйидагича белгиланган эди.