Андижонда бўлиб ўтаётган йиғилишда Шавкат Мирзиёев вилоятдаги таълим соҳасини кутаётган янгиликлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
“Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг йиғилишдан маълум қилишича, 2010 йилда тугатиб юборилган Андижон давлат чет тиллари институти қайта ташкил этилади. Бундан ташқари, вилоятда яна 4 та хусусий олий таълим муассасаси ташкил этилади. Натижада, олий таълим қамрови 23 фоиздан 50 фоизга ошади.
Шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида 7 минг ўринли 16 талабалар турар-жойлари ҳам қурилади.
Вилоятда келгуси беш йилда 1 минг 100 та давлат, давлат-хусусий шериклик ва оилавий боғчалар ташкил этиш ҳисобига, мактабгача таълим қамров даражаси 69 фоиздан 78 фоизга етказилади.
Келгуси беш йилда 33 та янги мактаб қурилади, 145 таси реконструкция қилинади ва капитал таъмирланади.