АсосийJamiyat

Наманганда қозоғистонлик юк машина ҳайдовчиси автоҳалокатга учраб вафот этди

'Наманганда қозоғистонлик юк машина ҳайдовчиси автоҳалокатга учраб вафот этди'ning rasmi

Жорий йил 26 сентябръ куни соат 8:00 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 223 км да, Қўшминор МФЙ ҳудудида, Қозоғистон Республикаси Нурсултон шаҳрида яшаган, Қозоғистон фуқароси, 1987 йилда туғилган фуқаро ДАФ русумли юк автомашинани ишонч қоғози орқали Водий-Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга ўтиб, темир тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, натижада, ҳайдовчи олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 26 сентябръ куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар