Ижтимоий тармоқда тарқалган, Қашқадарёда "Дамас" автомобили ёниб кетганлиги бўйича ЙҲХББ қуйидаги маълумотларни тақдим этди.
29 сентябрь куни соат 22:45 ларда, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ҳудудида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган О.Қ. "Дамас" русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтда транспорт воситасида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган.
Ҳайдовчи тўхтаган ва ўзи зудлик билан автомобилдан тушган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.






