АсосийJamiyat

Тошкент халқаро кинофестивалига Ҳиндистон делегацияси ташриф буюрди

'Тошкент халқаро кинофестивалига Ҳиндистон делегацияси ташриф буюрди'ning rasmi

Куни кеча “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалига Ҳиндистон делегацияси ташриф буюрди. Бу ҳақда Кинемотография агентилиги хабар берди.

Шунингдек, пойтахтдаги Алишер Навоий номидаги киносаройда ҳинд меҳмонлари иштирокида махсус шоу-концерт ташкил этилган.  

Саҳнага Ҳиндистон делегациясида юртимизга ташриф буюрган Митҳун Чакраборти, Бомани Ирани, Кунал Капур, Наваб Шоҳ, Рандҳир Капур ва бошқа киноюлдузлар чиқиб ўз таассуротларини ўртоқлашишди.  

Агентликнинг бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда ҳинд актёри Рандҳир Капур бошчилигида афсонавий ҳинд киноюлдузи Раж Капурнинг бюсти олиб чиқилди. Мазкур бюст Капурлар сулоласининг ўзбек халқига ҳурмати рамзи сифатида тақдим этилди.  

Бошқа янгиликлар