Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатларга қиймати 9,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 572 та юк автомобилларини экспорт қилган.
Юк автомобиллари экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 62 тага камайган.
Ўзбекистон 8 ойда юк автомобилларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон — 386 та
- Сингапур — 71 та
- Қирғиз Р. — 65 та
- Афғонистон — 29 та
2021 йилнинг январь-август ойларида 2 577 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган.