“Мисс ФМР” танловида 7 нафар ўзбекистонлик гўзал қатнашмоқда. Бу ҳақда Sputnik.uz хабар берди.
Россия мигрантлар федерацияси “Россия мигрантлар федерацияси гўзали - 2021” (Мисс ФМР 2021) халқаро гўзаллик ва истеъдодлар танловининг финал босқичини 9 октябр куни ўтказади.
Танлов мақсади - томошабинлар ва иштирокчиларни Россия Федерацияси ҳудудида яшовчи халқларнинг хилма-хиллиги, урф-одатлари билан таништириш, шунингдек, халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтириш, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш.
Айни вақтда танловда 30 нафар мигрант қиз қатнашмоқда, улардан 7 нафари ўзбекистонлик.
Қуйида ҳавола орқали овоз бериш мумкин.














