АсосийJamiyat

Коронавирус ва пневмония: Ўзбекистонда яна 600 нафарга яқин одам касалланди, 4 бемор вафот этди

'Коронавирус ва пневмония: Ўзбекистонда яна 600 нафарга яқин одам касалланди, 4 бемор вафот этди'ning rasmi

Кеча юртимизда яна 500 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, касалликдан 3 нафар бемор вафот этди, дея хабар бермоқда ССВ Ахборот хизмати. 

2021 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 174408 (+513) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

-20 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

-14 нафари Андижон вилоятида,

-12 нафари Бухоро вилоятида,

-10 нафари Жиззах вилоятида,

-7 нафари Қашқадарё вилоятида,

-4 нафари Навоий вилоятида,

-13 нафари Наманган вилоятида,

-37 нафари Самарқанд вилоятида,

-15 нафари Сирдарё вилоятида,

-8 нафари Сурхондарё вилоятида,

-31 нафари Фарғона вилоятида,

-15 нафари Хоразм вилоятида,

-104 нафари Тошкент вилоятида,

-223 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 169371 (+496) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1242 нафарни ташкил қилди.

Бундан ташқари, 2021 йил 30 сентябрь куни 69 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27217 нафарга етди. Кеча уларнинг 42 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25458 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 232 нафарга етди.

 

    Бошқа янгиликлар