АсосийJamiyat

Навбатдаги тезюрар поезд пойтахтга кириб келди

'Навбатдаги тезюрар поезд пойтахтга кириб келди'ning rasmi

Афросиёб электропоездининг узоқ кутилган ҳаракатланувчи таркиби яқиндагина Тошкентга этиб келди.

 Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" хабар берди.

Унга асосан, Россиянинг Санкт-Петербург портидан йўлга чиққан поезд  шу йилнинг 16 сентябрида Испаниянинг Билбао портидан кемада келган.

2019 йилнинг июнь ойида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Испаниянинг "Patentes Talgo S.L.U." компанияси билан Talgo-250 серияли иккита тезюрар электропоезд сотиб олиш учун шартнома имзоланган.

 Испания компанияси ўз навбатида, мажбуриятларини тўлиқ ва вақтида бажарган.

Таъкидланишича, ушбу ҳаракатланувчи таркиб кетма-кет олтинчиси бўлиб, инвестиция лойиҳаси доирасида сотиб олинган. 

Қайд этилишича, иккита поезддан ташқари, испан компанияси тўртта захира эконом-классли вагонлар, шунингдек, поездларга техник хизмат кўрсатиш учун ускуналар етказиб беради. Шартнома Испания компанияларини корпоратив халқаролаштириш жамғармаси кредити ҳисобидан молиялаштирилади.

Бошқа янгиликлар