АсосийJamiyat

АҚШ элчихонаси барча турдаги визаларни беришни бошлади

'АҚШ элчихонаси барча турдаги визаларни беришни бошлади'ning rasmi

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси барча турдаги визаларни тақдим этиш хизматини қайта тиклади. Бу ҳақда элчихона веб-сайтида хабар қилинди.

Дастлаб Ўзбекистон фуқаролари ва резидентларининг аризалари қабул қилинади. Айрим норезидент ариза эгаларидан ташқари Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган шахслар виза олиш учун ариза топшира олмайди.

Хабарга кўра қуйидаги:

Ф-1, Ф-2, М-1, М-2 (талабалар);

Ж-1, Ж-2 (алмашув дастурлари);

C1/Д (транзит ва экипаж аъзолари);

Э (шартнома бўйича инвестор);

Ҳ1Б/Ҳ4 (махсус соҳа ишчилари);

И (матбуот ва журналистлар учун);

Л1/Л2 (компаниялараро кўчиш);

(ноёб ютуқ ёки қобилятга эга шахслар);

П (спортчилар, рассомлар ва киночилар);

норезидентлар: Э, Ҳ1Б, Л, О ва П.

Б1/Б2 (бизнес ва сайёҳлик) каби визалар учун аризаларни қабул қилишни давом эттиради.

АҚШ элчихонаси 1 октябрдан бошлаб Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказларининг (CДC) янги сиёсатига мувофиқ иммиграцион визалар ва К-визаларини олувчилар учун CОВИД-19 га қарши тўлиқ эмланишлари зарурлигини эслатди. Барча мурожаатчилар тиббий кўрикдан олдин эмланишлари зарур.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар