АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда сентябрь ойи учун “палов индекси” эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон вилоятлари марказий ҳудудлари кесимида 2021 йилнинг...

'Ўзбекистонда сентябрь ойи учун “палов индекси” эълон қилинди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон вилоятлари марказий ҳудудлари кесимида 2021 йилнинг сентябрь ойида тайёр паловнинг ўртача нархларига оид маълумотларни эълон қилди.

Қўмита сентябрь ойида мамлакатнинг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)да кузатув ўтказди ва унинг натижалари бўйича паловнинг ўртача нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:

Рўйхатдан кўринишича, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порсияси 24 250 сўм бўлган. Ундан кейинги ўринларда эса Бухоро (21 333 сўм), Самарқанд (20 000 сўм) вилоятлари ўрин олди. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида, бир порсияси 14 714 сўмдан сотилган.

Қайд этилишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

Бошқа янгиликлар