Октябрь ойидаги FIFA кунлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзия ва Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этади. Терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанес мазкур ўйинлар учун қуйидаги футболчиларни жалб қилди.
Дарвозабонлар: Элдорбек Суюнов (“Пахтакор”), Валижон Раҳимов (“ОКМК”), Ўткир Юсупов (“Навбаҳор”);
Ҳимоячилар: Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”), Иброҳимхалил Йўлдошев (“Нижний Новгород”, Россия), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Дилшод Саитов (“Насаф”), Исломжон Қобилов (“Локомотив”), Рустам Ашурматов (“Гангвон”, Жанубий Корея), Достонбек Турсунов (“Чунсин” Хитой), Ҳусниддин Алиқулов (“Насаф”), Абдулла Абдуллаев (“Бунёдкор”);
Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков (“Пахтакор”), Акмал Мозговой (“Насаф”), Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА), Ойбек Бозоров (“Насаф”), Достонбек Ҳамдамов (“Пахтакор”), Азиз Ғаниев (“Шабаб Ал-Аҳли”, БАА), Жалолиддин Машарипов (“Ан-Насср”, Саудия Арабистони);
Ҳужумчилар: Жасур Яхшибоев (“Шерифф”, Молдова), Шаҳбоз Умаров (БАТЕ, Беларус), Элдор Шомуродов (“Рома”, Италия), Игор Сергеев (“Тобол”, Қозоғистон), Ҳусайн Норчаев (“Насаф”).
Таркибдаги эътиборга молик ўзгаришлар сифатида “Реал Мадрид” дарвозасини ишғол қилган Жасур Яхшибоев, Беларус чемпионатида порлаётган Шаҳбоз Умаров ҳамда “Насаф” тўпурари Ҳусайн Норчаевларнинг мамлакат бош жамоасига жалб этилганлигини айтиш мумкин.
Маълумот учун: Сречко Катанес шогирдлари 9 октябр куни Малайзия, 12 октябрда эса Иордания терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.