1

Мирзо Улуғбек ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди

МАДАНИЯТ 01.10.2021, 16:27
Теглар: Халқаро кинофестиваль
Мирзо Улуғбек ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан қайта тикланган Тошкент халқаро кинофестивали дастурида бугун Голливудда ижод қилаётган ўзбек режиссёри Баҳодир Юлдашевнинг "Улуғбек ёҳуд Осмон тоқига қўйилган нарвонʼʼ номли янги ҳужжатли фильм премьераси бўлиб ўтди.

Ушбу ҳужжатли фильм Шарқнинг буюк мутафаккири, Мовароуннаҳр ҳукмдори Мирзо Улуғбек ҳаёти ва илмий мероси ҳақида ҳикоя қилади.  

Фильмда Венсан Кассель, Арманд Ассанте, Франсиско Овалье каби дунёга машҳур санъаткорлар, шунингдек, Маъруф Отажонов, Жавоҳир Зокиров, Ҳошим Арслонов сингари ўзбекистонлик таниқли актёрлар роль ижро этган.

Мазкур кинокартина 2017 йилда 74-Халқаро Венеция кинофестивалида «Энг яхши хорижий ҳужжатли фильм» номинациясида нуфузли «Кинео» мукофотига сазовор бўлган, Италиянинг Искя оролида бўлиб ўтган халқаро кинофестивалда “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинациясида ғолибликни қўлга киритган.

Шарҳлар

Тошкент халқаро кинофестивали вилоятларда давом этмоқда.

01.10.2021, 14:20

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қайта тикланган ва Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали вилоятларда ҳам давом этмоқда.  Фестиваль дастурида “Ҳужжатли...
"Оскар" мукофоти соҳиби Никита Михалков: "Тошкент халқаро кинофестивали тиклангани жуда қувонарли ҳодиса"

29.09.2021, 11:43

"Оскар" мукофоти соҳиби, режиссёр Никита Михалков Тошкент халқаро кинофестивали ҳақидаги фикрларини билдирди.""Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали тиклангани жуда қувонарли ҳодиса. Вақтида бу фестиваль ўз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1