АсосийDunyo

Пермдаги ўзбекистонликларнинг муаммолари ҳал этилмоқда

'Пермдаги ўзбекистонликларнинг муаммолари ҳал этилмоқда'ning rasmi

Россия Федерациясининг Пермь шаҳридаги қурилиш объектларида ишлаш учун келган ўзбекистонлик бир гуруҳ меҳнат мигрантларининг ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаати юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишчи гуруҳи ушбу ҳудудда бўлиб тургани хабар қилинган эди.

Ишчи гуруҳ ва иш берувчи ташкилот ҳисобланган «Ресурс+» масъулияти чекланган жамиятида вакиллари учрашувида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун яратилган шароитлар, шу жумладан, юзага келган вазият муҳокама қилинди. Шунингдек, ушбу корхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз билан мулоқот қилиниб, уларнинг иш ва яшаш шароитлари билан танишилди.

Олиб борилган музокаралар натижасида юртдошларимизнинг иш ва яшаш шароитларини яхшилаш бўйича иш берувчилар билан келишувларга эришилди ва фуқароларга паспорт ва ишлаш учун патентлари қайтариб берилмоқда.

Бошқа янгиликлар