АсосийJamiyat

Шанба ва якшанба кунлари янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари берилмайди. Сабаби...

'Шанба ва якшанба кунлари янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари берилмайди. Сабаби...'ning rasmi

Шанба ва якшанба кунлари ҳайдовчилик гувоҳномалари вақтинча берилмайди.

 Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Cевара Закирова маълумот берди.

Унга асосан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси электрон тизимида техник-профилактик тадбирлар амалга оширилиши муносабати билан, 2021 йилнинг 2-3 октябрь (шанба ва якшанба) кунлари эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш хизмати вақтинчалик кўрсатилмайди.

 "Хизматдан фойдаланиш учун 4 октябрь, душанба кунидан рўйхатдаги Давлат хизматлари марказларига ҳамда ИИББ ЙҲХБ бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар