Бугун Тошкент вилоятида эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқ бўлади.
- Пойтахтимизда эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-17° илиқ бўлади.
- Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлади.
Вилоятлардаги об-ҳаво ҳақидаги батафсил маълумот билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин.






