1

"Девятаев" фильми ижодкорлари билан учрашув ўтказилди

МАДАНИЯТ 02.10.2021, 09:48
"Девятаев" фильми ижодкорлари билан учрашув ўтказилди

“Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивали доирасида турли мамлакатларнинг энг сара фильмлари намойиш қилинмоқда, фильм ижодкорлари иштирокида матбуот анжуманлари, ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ўтказилмоқда.  

“Ўзбекфильм” киноконцернида россиялик киноижодкорлар томонидан 2021 йилда суратга олинган “Девятаев” бадиий фильми кино ихлосмандлари эътиборига ҳавола қилинди. Мазкур фильм реал воқеаларга асоснланган бўлиб, Иккинч жаҳон уруши қаттнашчиси, катта лейтенант, ҳарбий учувчи, Совет Иттифоқи қаҳрамони Михаил Петрович     Девятаев ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Фильм сюжетига  М.Девятаевнинг “Дўзахдан қочиш” номли автобиографик асари асос бўлиб хизмат қилган.  

Картинада бош қаҳрамон – Михаил Девятаевнинг Иккинчи жаҳон урушининг сўнгги йилларида немис концлагерига тушиб қолгани, у ерда немисларнинг ишончига кириб, дуўшман ҳарбий самолётда бир қанча совет ҳарбийй асирларини ватанига олиб келгани ҳикоя қилинади.  

Фильм машҳур киноржиссёр Тимур Бекмамбетов томонидан “Базелевс”, “Columbia Pictures”, “Военфильм” киностудялари “Россия 1” телеканали ҳамда Россия кино фонди ҳамкорлигида суратга олинган.  

Асардаги бош қаҳрамонлар Михаил Девятаев ва унинг унинг сафдоши  Николай Ларин ролларини таниқли актёрлар Павель Прилучний ва Павель Чинаревлар ижро этишган.  

Томошабинлар ушбу фильмни катта қизиқиш билан томоша қилишди. Фильм сўнгида унинг ижодкорлари – режиссёр Тимур Бекмамбетов, продюсер Игорь Мишин, актёрлар Павель Прилучнй ва Павел Чинаревлар билан учрашув бўлиб ўтди. Фильм режиссёри Т.Бекмамбетов фильмнинг яратилиши тарихи, у билан боғлиқ қизиқарли воқеалар ҳақида ҳикоя қилиб берди. Улар журналистлар ва мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1