1

Danmon Group компанияси билан келишув имзоланди

МАДАНИЯТ 02.10.2021, 12:50
Danmon Group компанияси билан келишув имзоланди

Давлат раҳбари ташаббуси билан Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалида куни кеча Danmon Group компанияси (Дания) билан келишув имзоланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар қилди. 

Мазкур келишув Ўзбекистон Респуликаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПҚ-5060 сон Қарори ижроси доирасида “Ўзбекфильм” киноконцерни ДУКни замонавий киноқурилмалари ва техникалари билан жиҳозлаш бўйича олиб борилди.

Компания вакиллари маҳаллий ва хорижий мутахассислар учун янги технологиялар имкониятлари ҳақида махсус тақдимот ўтказишди. Сўнг, агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Danmon Group компанияси директори Брайен Скотт ўртасида шартнома тузилди.  

Унга кўра жорий йилнинг охирига қадар компания технологияларнинг маълум қисмини “Ўзбекфильм” киноконцернига етказиб беради.  

Эндиликда ўзбек киноижодкорлари дунёнинг замонавий кинотехнологияларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1