Қарши шаҳар туғруқхонасида 1 октябрь куни Муродовлар оиласида 3 нафар эгизак дунёга келди. Эгизакларнинг учаласи ҳам ўғил бола. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Чақалоқлар Қарши тумани Узуннаво маҳалласида яшайдиган Муродовлар оиласи қувончига қувонч қўшди. "Полвон"ларнинг онаси Шаҳло Ҳусанова 30 ёшда, вилоят тери-таносил шифохонасида ҳамшира бўлиб ишлайди. Отаси - Искандар Муродов 37 ёшда, Миллий гвардия ходими.
Эгизаклардан бирининг вазни 2,1, иккинчисиники 2,4 ва учинчисиники 2,2 килограммдан иборат.
Айни пайтда оиладаги болалар сони 5 нафарга етди. Бунгача Муродовларнинг бир ўғил, бир қизи бўлган.