АсосийSport

Ёш оғир атлетикачилар жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Саудияга кетишди

'Ёш оғир атлетикачилар жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун  Саудияга кетишди'ning rasmi

5-12 октябрь кунлари Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада иштирок этадиган жамоамиз бугун Саудияга жўнаб кетишди.

Жамоамиз мусобақада 9 нафар спортчи билан иштирок этади. Ушбу мусобақа ёшларимиз учун Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик учун кучли захира спортчиларини саралаш йўлида муҳим аҳамиятга эга. Жамоамиз таркиби:

Ўғил болалар:
Ашрафхон Абдужамилов
Ҳусинбой Матрасулов
Қудратбек Салимжонов
Диёрбек Эрматов
Қурбонмурод Намозов

Қизлар:
Озода Ҳожиева
Севинч Комилова
Нигора Сувонова
Мадина Жўраева

Мураббийлар: Нурилло Тоғаев, Жўра Зоиров.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бўлажак дунё биринчилигида ёш оғир атлетикачиларимизга чемпион акаларига муносиб издош бўлишларини ва улкан ғалабалар қўлга киритишларини тилайди.

    Бошқа янгиликлар