2021 йилнинг 3-октабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерман билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.
Унга асосан, минтақадаги вазият ва Афғонистондаги воқеалар ривожи юзасидан фикр алмашилган.
Шу билан бирга савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек, ТИВ вазири АҚШ Ўзбекистонга 5 миллион дозадан ортиқ вакцинани беғараз тақдим этгани учун миннатдорчилик билдириб ўтган.
"Биз АҚШ ҳукуматидан мамлакатимизга "Moderna" ва "Pfizer" компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган 5 миллиондан ортиқ дозадаги вакциналарни беғараз аснода тақдим этгани учун алоҳида миннатдормиз",-дейди Абдулазиз Камилов.