АсосийJamiyat

Тошкентда катта тезликда ҳаракатланиб бораётган "Damas" тўрт ўқувчини уриб юборди. Болалардан бири вафот этди

'Тошкентда катта тезликда ҳаракатланиб бораётган "Damas" тўрт ўқувчини уриб юборди. Болалардан бири вафот этди'ning rasmi

Кеча, 2 октябрь куни 15:00 ларда Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида катта тезликда ҳаракатланаётган Damas йўл четида турган тўрт ўқувчини уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

ЙТҲ натижасида болалардан бири - 10-синф ўқувчиси Артём Игумнов (2004 й.т.) шифохона йўлида оламдан ўтди. Глеб К. (2005), Сармат М. (2005) ва Темур Х. (2006) эса оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар